...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда ниқобли босқин! Жабрланганлар бор


11:38, 29.03.2018 Жамият
 5 193

Икки нафар номаълум шахс фуқаро хонадонига қуролли босқин уюштирган.

20 март куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида ниқобланган икки нафар номаълум шахс фуқаро хонадонига қуролли босқин уюштирган.
 
Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, пичоқ билан қуролланган босқинчилар Қарши туманидаги Эъзоз кўчасида яшовчи Э.Мавлоновнинг уйига бостириб кириб, унинг ўғли Д.Авлоқулов ва жияни Ш.Ёвқочаровларни қўл оёқларини арқон билан боғлаб, юзларига қўллари билан уриб жароҳат етказиб, уйдан пуллари, заргарлик ва бошқа буюмларини олиб кетган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қарши шаҳар “Нефтчи” МФЙ Нефтчи кўчаси 5-уй 62-хонада яшовчи 37 яшар Ш.Хушвақтов ва Қавали маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 23 ёшли Л.Ғаниевлар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Жиноят босқин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар