Талончи яширин равишда бегона уйга кириб, ноутбук ва 4000 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
Қашқадарё вилояти Қарши тумани Кахлак қишлоғида яшовчи фуқаро ўз уйига ўғри тушгани ҳақида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хабар берди. Аниқланишича, номаълум шахс бегона уйга яширинча кириб, Acer русумли ноутбук ҳамда 4 минг АҚШ доллари миқдордаги пулларни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда маълум қилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати жабрланган кишилар бор-йўқлиги ҳақида ахборот бермади.
Уй эгаси ИИБга мурожаат этганидан сўнг, юз берган воқеа юзасидан жиноят иши очилди. Ички ишлар ходимларининг маҳаллий аҳоли, гувоҳлар ва жабрланувчи билан олиб борган суриштирув ишлари якунига кўра, аввал, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ўғирликни шу қишлоқда яшовчи 20 ёшли фуқаро содир этганлиги маълум бўлди. Ички ишлар ходимлари уни қўлга олишди. Айни вақтда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дурдона Расулова