...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаршиликларга қарамай Дональд Туск лавозимида қоладиган бўлди


16:00, 10.03.2017 Олам
 1 733

Польша вакили Дональд Тускнинг қайта сайланиши Европа учун ҳеч қандай наф келтирмаслигини айтиб ўтди.

Европа Кенгашига аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари Дональд Тускни Еврокенгаш раислигига қайта тайинлашди. У яна 2,5 йил мобайнида кенгашга раҳбарлик қилади. Бу ҳақда “Euronews” хабар тарқатди.
 
Брюсселда ўтган учрашув давомида 27  нафар раҳбар унинг номзодини ёқлаб овоз берган бўлса, 1 киши қаршилик қилди.
 
Дональд Тускнинг лавозимида қолиши ҳақидаги хабарни биринчилардан Люксембург Бош вазири Ксавье Беттель Twitter орқали маълум қилди ва табриклади. Ундан кейин Бельгия Бош вазири Шарль Мишель ва Европарламент раиси Антонио Таяни ҳам Дональд Тускни табрикладилар.
 
Польшанинг “Ҳуқуқ ва адолат” партияси вакили Беата Мазурек Дональд Тускнинг қайта сайланиши Европа учун ҳеч қандай наф келтирмаслигини айтиб ўтди.
 
Дональд Туск 2014 йил декабрь ойида Европа Кенгашига раис этиб тайинланганди. Ундан аввал, бу лавозимни бельгиялик Херман Ван Ромпей эгаллаган. 
Дурдона Расулова
 

Теглар:Дональд Туск Европа Кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!