...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хуш келдик, хуш кўрдик ёхуд ЕИ ва Туркиянинг самарасиз саммити


15:03, 27.03.2018 Олам
 3 661

Болгарияда ўзига хос саммит якунига етди.

Бугун, 27 март куни Болгариянинг Варна шаҳрида Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер, Европа Иттифоқи раиси Дональд Туск ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия-Европа Иттифоқи саммити доирасида учрашишди.
 
Варнада антиқа учрашув бўлиб ўтди. Сабаби олий тоифали иштирокчилар саммит доирасида ўртага ташланган бирорта масала борасида келишувга эришмади.
 
Саммитда сўзга чиққан Данальд Туск қуйидагиларни маълум қилди:


 
“Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни қўллаб-қувватлаймиз. Бироқ биз Туркиянинг Шарқий Ўрта ер денгизи, Эгей денгизидаги сиёсий позицияси ва Европа Иттифоқи фуқароларига нисбатан ҳибсга олиш ҳаракатларидан анча ташвишдамиз”.
 
Шунингдек, Европа Иттифоқи вакиллари Туркиянинг Сурия ва Кипрдаги вазиятларда иштироки борасида муросага кела олмади.
 
Бу Туркиянинг Сурия шимолидаги ҳарбий ҳаракатлар ташкил этиши ва Кипрдаги газ қазиб олишга тўсиқ қўйишини назарда тутади.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқига аъзолик борасида қуйидагиларни маълум қилди:
 
“Туркия ва Европа Иттифоқи тарихий стратегик шерик ҳисобланади. Европа жаҳон майдонида етакчилик қилмоқда. Европа Иттифоқининг Туркияни бундай кенг жараёнлардан чеккада қолдириши жиддий хато, деб ҳисоблайман”.
 
Шунингдек, Эрдўған ЕИдан виза режимини либераллаштириш, божхона тизимини Туркияга нисбатан янгилаш, Туркиянинг терроризмга қарши курашини жамоатчилик доирасида танқид қилмасликни сўради.
Икром Раҳмон

Теглар:Европа Иттифоқи Дональд Туск Ражаб Тойиб Эрдўған Жан-Клод Юнкер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!