...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаршига Хависиз келган “Ал Садд”нинг “Насаф”га кучи етмади


11:13, 06.03.2018 Спорт
 2 347

Қаршига Хависиз келган “Ал Садд” ажмоаси 21000 нафар мухлис олдида мағлубият алами қандай бўлишини билиб олди.

Кеча, 5 март куни Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувида Қатарнинг “Ал Садд” жамоаси билан куч синашди.
 
Деярли 21000 нафар томошабин қаршисида тўп тепган “Насаф” йигитлари, кучли рақибга нисбатан ҳақиқий ирода намойиш этишди.


                 
Ўйин ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Албатта футболчилар гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратишди, аммо бу вазиятларни голга айлантириш имкони бўлмади.
 
Биринчи бўлимда “Насаф”да ҳам, “Ал Садд” жамоасида ҳам ҳисобда олдинга  ўтиб олишга имкон бўлди. Лекин гол уриш ҳеч кимга насиб этмади.
 
“Насаф” иккинчи бўлимни ҳам кутилганидек фаоллик билан бошлади. Гол уриш  учун яна имкониятлар бўлди.
 
Аммо футболчиларда мақсадга эришиш учун, бироз совуққонлик етишмади.
 
Ўйин қизғин давом этаётган бир паллада рақиб ҳимоячиси, ҳужумчи Бобир Абдухолиқовга нисбатан ўз жарима майдонида қўпол ўйнади. Учрашув ҳаками “Ал Садд” дарвозасига пенальти белгилади.
 
Пенальтини Азизжон Ғаниев ажойиб тарзда аниқ амалга ошириб, голга айлантирди ва “Насаф”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.
 
Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳам “Насаф” катта куч сарфлади ва ажойиб ўйин кўрсатди.
 
Учрашувнинг қўшиб берилган дақиқаларида меҳмонларда ҳам ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкон бўлди.
 
Аммо гуруҳида тўпурарлик қилаётган Бағдод Баунеджах бу имкониятдан фойдалана олмади. Тўпурар футболчи бугунги ўйинни голсиз тарк этишга мажбур бўлди.
 
Шундай қилиб, “Насаф” “С” гуруҳда пешқадам бўлиб турган “Ал Садд”ни мағлуб этди ва бу ғалаба орқали ўз ҳисобига қимматли уч очкони ёздириб қўйди.
 
“Насаф”нинг очколари, олтитага етди ва гуруҳ босқичидан чиқиш учун яхши имконият пайдо бўлди. Умид қиламиз, “Насаф” бу йилги ОЧЛда муваффақиятли юришларини давом эттиради.
 
ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 3-тур.
“Насаф” – “Ал Садд” 1:0).
Гол: Азизжон Ғаниев (62, пенальти.
 
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 20.Ислом Кенжабоев (4.Мақсуд Каримов 78), 22.Игорь Голбан (с), 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев 89), 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов 87), 92.Умарбек Эшмуродов.
 
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Санжар Рашидов, 30.Худоёрхон Сагдуллаев.
 
“Ал Садд”: 1.Саад Алшийб, 2.Педро Мигуел, 3.Ёсир Абубакр Исо (8.Али Асад 71), 5. Ҳамроун Жугуртҳа (17.Ҳасан Ахмад 81), 11.Бағдод Баунеджах, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдукарим Ҳасан (с), 16.Буалим Хоки (10.Ҳасан Алҳайдус 60), 20.Салим Али Алхажри, 37.Ахмад Суҳаил, 96.Акрам Афиф. 
 
Захира: 22.Мешал Баршам, 4.Ахмад Бадир, 7.Мусаб Хидир, 99.Али Фрейдон.
 
Огоҳлантириш: Сайдулло Раҳматов (21) - Ахмад Суҳаил (19), Салим Али Алхажри (61).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Насаф Ал Садд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!