...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Насаф” тўпурари “Пахтакор”га ўтди


14:35, 02.07.2018 Спорт
 2 897

У фаолияти мобайнида Сербия, Бельгия, Исроил, Озарбайжон, Саудия Арабистони ва Македония чемпионатларида ҳам тўп тепган.

Сербиялик футболчи Драган Черан “Пахтакор” клубининг ёзги трансфер давридаги биринчи янги ўйинчисига айланди. Бу ҳақда “Пахтакор” клуби Матбуот хизмати хабар берди.
 
31 ёшли футболчи икки йилдан буён Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётганди. Черан бугун “Пахтакор” билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди.
 
Черан фаолияти мобайнида Сербия, Бельгия, Исроил, Озарбайжон, Саудия Арабистони ва Македония чемпионатларида ҳам тўп тепган.
 
Маълумот ўрнида, Драган Черан 1987 йил 6 октябрь куни туғилган.
 
Ўйнаган жамоалари:
2004-10 "Смедерево" Сербия 129 ўйин, 18 гол
2006 "Железничар" Сербия 6 ўйин, 4 гол
2007—08 "Млади Радник" Сербия 12 ўйин, 10 гол
2009—10 "Вестерло" Бельгия 3 ўйин
2011—12 "Хапоэль" Исроил 10 ўйин
2012—13 "Маккаби" Исроил 24 ўйин, 7 гол
2013—15 "Семурғ" Озарбайжон 57 ўйин, 27 гол
2015 "Хажир" Саудия Арабистони 13 ўйин, 2 гол
2016 "Вардар" Македония 12 ўйин, 5 гол
2016-18 "Насаф" Ўзбекистон 48 ўйин, 34 гол.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Драган Черан Пахтакор Насаф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!