Юз берган ЙТҲ ҳақида Қозиғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар Комитети билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахси аниқланди.
Ҳалок бўлган фуқаролар ҳақида маълумот:
1. 1978 йилда туғилган Исоқов Зоҳиджон Мансурович (ҳайдовчи, Андижон вилояти, Асака тумани, “Ўзбекистон” ҚФЙ, Дўрмон кўчаси рақамсиз уйда яшаган);
2. 1975 йилда туғилган Юлдашев Қодиржон Комилович (йўловчи, Андижон вилояти, Асака тумани, “Ўзбекистон” ҚФЙ, Дўрмон кўчаси рақамсиз уйда яшаган).
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар Комитети билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва яқин қариндошларини хабардор қилиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.