Лойиҳанинг тахминий қиймати 58,87 миллион долларни ташкил қилади.
Ҳужжатда келтирилишича, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2017-2018 йилларда Қарши-Китоб темир йўлини электрлаштиришга қаратилган инвестицион лойиҳасини амалга ошириш борасида берган таклифи маъқулланган.
Лойиҳанинг тахминий қиймати 58,87 миллион долларни ташкил қилади. Лойиҳани молиялаштириш манбалари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (18,58 миллион доллар), “Ўзбекэнерго” (7,31 миллион доллар), марказлаштирилган нвестиция маблағи (50 миллиард сўм), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (18,92 миллион доллар) ҳисобланади.
Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорга кўра, темир йўлини электрлаштириш лойиҳасида иштирок этаётган барча ташкилотлар 2019 йил 1 январгача божхона йиғимидан ташқари бошқа божхона тўловларидан озод этилади.