Ушбу амалиётлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тартибга солинади.
Сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали айрим ўқувчиларимиз мазкур мавзуга тегишли бўлган бир нечта саволлар билан мурожаат қилган. Улар орасида қаровсиз қолган “дайди ҳайвонлар” масаласи ҳам тилга олинган.
Дарҳақиқат, қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш билан ким шуғулланади ?
Келинг, ушбу саволга аввал қисқача жавоб бериб, сўнг унинг ҳуқуқий жиҳатларига тўхталиб ўтсак.
Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш билан ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари шуғулланади ва бу амалиёт айнан уларнинг зиммасига юклатилган.
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасининг сайтида эълон қилинганидек, ишонч телефони: +998 (71) 227-4221 эканлиги кўпчиликка маълум.
Ушбу амалиётлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 28-сон, 290-модда) тартибга солинади.
Мазкур қарорда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгиланиши, аниқроғи, кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш, шунингдек, уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этиш, одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик уларни карантинда сақлаш учун давлат ветеринария бўлимларига олиб келиш, ҳайвонлар қутурган тақдирда тегишли давлат ветеринария бўлимлари билан биргаликда иш олиб боришни ташкил этиш, бундан ташқари, ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш каби вазифалар юклатилган.