Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси лавозимига янги раҳбар тайинланди.
Маълумот ўрнида, бугунга қадар Ризашов Азамжон Маҳамаджанович Ободонлаштириш бош бошқармаси Каналларни сақлаш, фойдаланиш, таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаган.
У 1967 йил Ош вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. 1991 йил Тошкент автомобиль йўллар институтини тамомлаган.
2002-2006 йилларда Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси ўринбосари, 2006-2012 йилларда - Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси, 2012-2014 йилларда - “Махсустранс” корхонаси бош муҳандиси лавозимларида ишлаган.