...
МЕНЮ
ONLINE TV

Twitter фойдаланувчилари Дональд Трамп устидан ғалаба қозонишди


09:43, 25.05.2018 Олам
 2 194

“Оқ уй” раҳбари Twitter’да баъзи бир фойдаланувчиларга тўсиқ қўйган эди.

АҚШ президенти Дональд Трампга қарши Twitter фойдаланувчиларининг даъво аризаси қаноатлантирилди.
 
Унга кўра, “Оқ уй” раҳбари баъзи бир фойдаланувчиларга тўсиқ қўйган. Бу ишни Федерал маҳкама кўриб чиқиб, президентнинг иши конституцияга зид эканлигини исботлаган.
 
“Давлат раҳбарларининг ижтимоий тармоқларга тўсиқ қўйиши тақиқланади”, дейди судья Наоми Рейс Бухвальд.
 
Шунингдек, у ҳукумат олиб бораётган сиёсатдан ҳар бир фуқаро хабардор бўлишга ҳақли эканлигини айтган.
 
Эслатиб ўтамиз, Нью-Йоркдаги Колумбия Университетига қарашли тадқиқот институти 2017 йилда Трампнинг Twitter фойдаланувчиларга тўсиқ қўйиши юзасидан даъво аризаси киритганди.
 
Маълумот учун, АҚШ президентнинг ушбу тармоқда 52 миллион 200 минг кузатувчиси бор.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дональд Трамп Twitter 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!