...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қароқчилар томонидан ўғирланган Малайзия танкери топилди


12:21, 25.08.2016 Олам
 3 276

17 август куни Малайзиянинг нефть танкери қароқчилар томонидан гаровга олинган эди.

Аввалроқ, Малайзияга тегишли нефть танкери қароқчилар томонидан гаровга олиниб, Индонезия сув ҳудудига олиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. “MT Vier Harmony” деб номланган танкерда 400 минг АҚШ долларига тенг бўлган 900 минг литр дизель ёқилғиси бўлган. 
 
Бугун, 25 август куни Индонезиянинг Ҳарбий денгиз кучлари Малайзиянинг нефть танкерини топишгани ҳақида хабар беришди.  Мазкур танкер бир ҳафта давом этган қидирув натижасида топилди,  дея РИА Новости ёзмоқда.
 
Идонезия ҲДКнинг маълумотларига кўра, кема 10 нафар экипаж аъзолари билан Ғарбий Калимантан вилоятида топилган. Айни дамда Индонезия кемалари танкерни Танджунгпинанг шаҳрига тергов ишларини олиб боориш учун кузатиб бормоқда.
 
Нашрнинг ёзишича, танкерни қидириш учун ҳарбий кемалар, патрул самолёти ва вертолёт сафарбар қилинган.
 
Жанубий-шарқий Осиё минтақасида бундай воқеалар тез-тез учраб туради. Ўтган йилнинг июнь ойида Малайзиянинг жануби-шарқий қисмида “MT Orkim Harmony” танкери 6 минг тонналик АИ-95 бензини билан ўғирлаб кетилган эди.  Орадан бир ҳафта ўтиб, қайта бўялган ва номланган кема бортида 16 малайзиялик ва 5 индонезиялик билан Камбожа сув чегараларида топилган. Шундан сўнг, танкерларни Малайзия ҳарбий кемалари қўриқлашни бошлаган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Малайзия Индонезия Нефть танкери 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!