...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамчиқ довонидан ўтувчи поезд қатнови тикланди


13:52, 01.02.2017 Жамият
 4 109

1 февралдан эътиборан “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59-сонли йўловчи поездларининг қатнови тикланди.

Аввалроқ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 23 январь куни техник-профилактик ишлар амалга оширилиши сабабли “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59-сонли йўловчи поездларининг қатнови вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ахборотдан сўнг, ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонидаги туннелдан отувчи поезд қатнов тўхтатилишидан аввал ҳалокатга учрагани, вагонлар рельсдан чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ эса буни тасдиқламай, миш-мишларга ишонмасликни маълум қилди.
 
Бугун, 1 февралдан эътиборан “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59-сонли йўловчи поездларининг қатнови тикланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди.
 
“2017 йил 1 февраль кунидан бошлаб “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59–сонли йўловчи поездлари ҳамда юк поездларининг мунтазам қатнови яна йўлга қўйилди”, дейилади ахборотда. 
 

Теглар:Тошкент-Андижон-Тошкент Қамчиқ довони Ўзбекистон темир йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар