...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамчиқ довонида поезд ҳалокати юз берди...ми?


13:58, 26.01.2017 Жамият
 14 450

23 январь куни рўй берган зилзила сабаб Қамчиқ довонида қор кўчкиси юзага келган. Бу эса поезд вагонларининг ағдарилишига сабаб бўлган.

Аввалроқ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қамчиқ довонидан ўтувчи Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи поезднинг қатнови вақтинчалик тўхтатилган ҳақида хабар берганди. Ўшанда ижтиомий тармоқлар орқали бу йўлда содир бўлган нохуш ҳодиса сабаб бўлган деган тахминлар илгари сурилганди. Бир неча кундан буён “Водители Ташкента” гуруҳида ҳам йўлдаги поезд вагонларининг ағдарилиб ётган ҳолати акс этган фотосуратлар муҳокама қилинмоқда.
 
Хабарингиз бор, шу куни, яъни 23 январь куни Фарғона водийсида ер силкиниши кузатилгани ҳақида хабар берган эдик. Зилзила қуввати Фарғонада 4 балл, Наманган ва Андижонда 3 балл бўлган эди.
 
РИА Новости агентлиги тарқатган хабарига кўра, мазкур ер силкиниши сабаб Қамчиқ довонида қор кўчкиси юзага келган ва натижада юк ташувчи поезднинг вагонлари рельсдан чиқиб кетган. Воқеа сабаб ҳеч кимга зарар етмаган.
 
Айни вақтда “Ўзбекистон темир йўллари” ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан темир йўлининг зарарланган қисми таъмирланмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон темир йўллари Тошкент-Андижон-Тошкент Қамчиқ довони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар