Бундан бироз аввал, Қамчиқ довонида икки автомобилни кўчки босиб қолиб, 5 киши вафот этган эди.
Маълумотларга қараганда, оқ рангдаги Nexia автомобили ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, тепаликдан пастга қулаган. Айтишлари автомобиль у қадар катта тезликда келмаётган бўлган. Автомобиль ёмғирли йўлда тўхташга қийналиб, сирпанган ва пастликка қулаган. Ҳалокат сабаб ағдарилиб кетган автомобиль кўнгилли ҳайдовчилар ёрдами билан тўғри ҳолатга келитирилган.
ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. Автомобиль ичида бўлганларнинг саломатлиги яхши экани хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қамчиқ довонида икки автомобиль кўчки остида қолиб, 5 киши ҳалок бўлган эди.