Дипломатик ваколатхона Сеулдаги воқеалар бўйича ўтказиладиган суриштирув ишларини назоратга олишини билдирган.
Маълумотларга кўра бу норозилик намойиши “Корея ватанпарварлари партияси” томонидан уюштирилган. Шимолий Корея раҳбарияти бу воқеага нисбатан ўз позициясини маълум қилди ва бўлиб ўтган воқеа юзасидан Жанубий Корея ҳукумати расмий узр сўраши кераклигини талаб қилди.
Шимолий Корея давлати томонидан жўнатилган баёнотда, “Бўлиб ўтган сиёсий бузғунчилик учун Жанубий Корея ҳокимияти миллат олдида кечирим сўраши ва жиноятчиларни аниқлаб, қатъий чоралар кўриши ҳамда бундай воқеалар такрорланмаслигининг олдини олиши керак”, дейилган.
Шимолий Кореянинг элчихонаси байроқ ва Шимолий Корея давлат етакчисининг суратларининг ёқилишини “бизнинг яхши ниятларимиз, икки давлат ўртасидаги муносабатларни соғломлаштиришга қаратилган уринишларимиз устидан чидаб бўлмас даражадаги кулиш ва Олимпия ўйинлари ўрнига, икки давлат қарама-қаршилигини келтириб чиқаришга йўналтирилган онгли равишдаги сиёсий бузғунчиликдир”, деб баҳолаган.
Шунингдек, баёнотда “Биз икки давлат ўртасидаги муносабатларни қадрлаймиз, аммо фанатикларнинг ўзбошичалигига жим қараб турмаймиз”, дейилган. Дипломатик ваколатхона Сеулдаги воқеалар бўйича ўтказиладиган суриштирув ишларини назоратга олишини билдирган.