...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ташрифини 200 дан ортиқ журналист ёритади


12:22, 17.10.2018 Жамият
 4 324

Россия Президенти ташрифи арафасида матбуот маркази ташкил этилди.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан мамлакатга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
 
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳамда ушбу давлат делегацияси ташрифини, шунингдек, ташриф доирасида ўтказиладиган тадбирларни маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тезкор ва кенг ёритишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан “Ўзэкспомарказ”ида Матбуот маркази ташкил этилди.
 
Матбуот маркази бугун, 17 октябр куни ўз фаолиятини бошлади. Журналистларнинг қулай фаолият юритишлари учун Матбуот марказида замонавий техник ускуналар, тезкор интернет алоқаси ҳамда бошқа зарур шароитлар яратилди.


 
Ушбу ташриф ҳамда унинг доирасидаги тадбирларни ёритиш учун Россия Федерациясидан 27 оммавий ахборот воситаси ўзининг 100 га яқин журналист ҳамда техник ходимлари билан иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, 10 нафар губернаторнинг Ахборот хизмати вакиллари қатнашиш истагини билдирган бўлса, Ўзбекистонда доимий аккредитациядан ўтган 31 нафар журналист ҳам бу жараёнларни ёритишда иштирок этади. 
 
Бундан ташқари маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 150 га яқин вакиллари ҳам тадбирларни ёритишда бевосита қатнашади.
 
Маълумот учун айтиш керакки, ташриф кун тартибидан долзарб халқаро масалалар, жумладан, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига кўмаклашиш масалалари ҳам ўрин олган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Россия Матбуот маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар