...
МЕНЮ
ONLINE TV

Психолог: “Болалардаги қўрқув ҳисси вақти келиб бизни ҳам қўрқитиши мумкин”


14:47, 10.06.2017 Саломатлик
 5 371

Ҳеч қандай сабабсиз пайдо бўлган қўрқув боланинг асабини таранглаштириб, ҳуркак қилиб қўяди.

Халқимизда ёш болаларни тинчлантириш учун уларни қўрқитиш деярли одатга айланиб қолган. Кимдир шифокорлар, бошқаси ҳайвонлар номларини айтиб, болаларни қўрқитмоқчи бўлади.
 
Бу боланинг психологиясига қандай таъсир қилади? Натижада бола қўрқоқ бўлиб қолмайдими? Бола тарбиясида нималарга эътибор бериш керак? Шу каби саволлар билан Ўзбекистон психологлар ассоциацияси Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўлими раҳбари, тажрибали психолог Шоира Исакова билан суҳбат қилдик.
 
Болага нисбатан “доктор келяпти, ухла” ёки “ана, бабў келяпти”, деган мурожаатларни кўп эшитамиз, ўрни келса, ўзимиз ҳам шу усуллар билан болани тинчлантиргандай бўламиз. Бу ўсмирнинг руҳиятига қандай таъсир кўрсатади, натижада бола қўрқоқ бўлиб қолмайдими?
 
– Уч ёшдан беш ёшгача бўлган даврда бола психологиясини эҳтиёт қилиш керак, сабаби унда ўзгаришлар пайти ҳисобланади. Агар юқоридаги мурожаатлар билан қўрқитилса, боланинг ўзига бўлган ишончи ва шахс сифатида шаклланишига салбий таъсир кўрсатади.
 
Бола нимадандир ҳайиқиб туриши ҳам керак эмасми аслида?
 
– Қўрқув катта механизм ҳисобланади, болаларда қўрқув бўлиши табиий ва нормал ҳодиса. Бу ўзини ўзи ҳимоялаш усулининг пайдо бўлишидир. Бироқ вақт ўтгани сайин боланинг фобиялари ошиб борар экан, унинг қўрқуви бизни ҳам қўрқитиши мумкин. Агар бу қўрқинчли эртак эшитгандан сўнг пайдо бўлса, тушунарли. Лекин психологик қўрқув бўлмаслиги керак, бундай қўрқув болаларнинг нафақат маънан, балки жисмонан ривожланишига ҳам таъсир этиб, мустақил бирор ишни қила олмайдиган, қилган тақдирда эса кимдир доимий рағбатлантириб туриши керак бўлади.
 
Ҳеч қандай сабабсиз қўрқадиган болалар ҳам йўқ эмас, бундай қўрқув пайдо бўлишига сабаб нима, у асосан қандай ўсмирларда кузатилади ва оқибатлари?
 
– Қўрқувнинг бу тури нафақат қўрқинчли эртаклар, балки даҳшатли фильмлар ва ота-оналар эътиборсизлиги ёки ҳаддан ташқари эркалаши оқибатида туғилади. Руҳшуносларнинг кузатишича, тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар, ота-онаси билан яшайдиган болаларга нисбатан таъсирчан, кўнгилчан бўлишади. Шу сабаб кўпроқ бу ҳолат тўлиқ бўлмаган оилада улғаяётган болаларда кузатилади. Ҳеч қандай сабабсиз пайдо бўлган қўрқув боланинг асабини таранглаштириб, ҳуркак қилиб қўяди.
 
Шунингдек, психолог Шоира Исакова билан қўрқувнинг сабаблари, болалар ва ўсмирлардаги қўрқув ҳиссининг фарқлари, ушбу ҳиссиётни бартараф этишнинг самарали ва ҳаётий усуллари ва бошқа қизиқарли маълумотлар ҳақида суҳбатлашганмиз.
 
Суҳбатнинг тўлиқ қисмини тез орада сайтимизда эълон қиламиз.
Шоҳсанам Нишонова 

Теглар:Психолог Шоира Исакова Болалар Фобия қўрқув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!