...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш киритилади, баъзилари кучини йўқотади


12:42, 15.12.2018 Жамият
 8 616

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилади.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш ҳамда ўз кучини йўқотиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ:
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотади.
 
Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юкланади.
 
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги “Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги “Республика инкассация бирлашмаси,” сўзлари чиқариб ташланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1245-сон қарори 5-бандининг учинчи ва тўртинчи хат бошлари чиқариб ташланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412-сон қарори 2-иловасининг 10-банди чиқариб ташланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 сентябрдаги “Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида”ги ПҚ-186-сон қарори 1-иловасининг 13-банди;
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 мартдаги “Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-300-сон қарори ўз кучини йўқотади. 

Теглар:Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар