...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нодавлат умумтаълим ташкилотларининг намунавий устави тасдиқланиши кутилмоқда


12:30, 15.12.2018 Жамият
 1 526

Нодавлат умумтаълим ташкилотида таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

“Нодавлат умумтаълим ташкилотларининг намунавий уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарорга мувофиқ, нодавлат умумтаълим ташкилотларининг намунавий устави иловага мувофиқ тасдиқланади.
 
Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
 
Қабул қилинаётган устав 8 боб, 65 моддадан иборат.
 
Уставга кўра, нодавлат умумтаълим ташкилотининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
 
  • умумий ўрта таълимни ҳар бир шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга ошириш, таълим олувчиларнинг жинси, миллати, дини, ирқий мансублиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар, ўз устида мустақил ишлашлари ва қўшимча билим олишлари учун имкониятлар яратиш;
 
  • таълим олувчилар томонидан мунтазам билим олинишини таъминлаш, уларда билим олиш эҳтиёжини ривожлантириш, базавий ўқув, илмий
 
  • ва умуммаданий билимларни шакллантириш;
 
  • таълим олувчиларга миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар асосида таълим бериш, миллий ҳамда умумбашарий қадриятларни уйғунлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, ўз ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантириш;
 
  • илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг инновацион шакллари, замонавий педагогик услублари ва технологияларидан фойдаланиш асосида умумий ўрта таълим соҳасидаги самарадорлик
 
  • ва натижадорликни ошириш;
 
  • таълим олувчиларнинг индивидуал ижобий хусусиятлари
 
  • ва қобилиятларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, уларнинг юксак даражада таълим олишлари, ижодий имкониятларини ривожлантиришлари ва рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароит яратиб бериш;
 
  • таълим олувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, уларнинг қадр-қимматини эъзозлаш;
 
  • таълим олувчиларда меҳнат қилиш ва мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, уларни касбий йўналтиришга ва касб танлашига кўмаклашиш;
 
  • Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш, таълим жараёнини давлат таълим стандартларига мувофиқ ташкил этиш;
 
  • таълим жараёнига юқори малакали педагог ва бошқа кадрларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни билан жалб этиш, таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун уларга зарур шарт-шароитларни яратиш;
 
  • ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ
 
  • ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ўзаро яқин муносабат ўрнатиш;
 
  • таълим дастурларининг белгиланган даражасини амалга ошириш учун ўқув биноларини зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш;
 
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида бепул ўқишга қабул қилиш орқали уларнинг сифатли билим олишларига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш;
 
  • таълим дастурлари ва ўқув режалари бўйича барча фанларни ўзлаштирган битирувчиларга давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжат бериш.
 
Нодавлат умумтаълим ташкилотида таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
 
Таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда педагогик кенгашнинг қарорига асосан қўшимча ўқув режалари ва ўқув дастурларидан фойдаланилиши мумкин.
 
Ўқув йили нодавлат умумтаълим ташкилотида 2 сентябрдан келгуси йилнинг 31 майига қадар давом этади ва тўртта чоракка бўлинади.
 
Таълим жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:
 
  • ўқув йилининг давомийлиги – 34 ҳафта;
 
  • ўқув ҳафтасининг давомийлиги – 6 кун;
 
  • дарс машғулотининг давомийлиги – 45 дақиқа;
 
  • дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги – 5 дақиқа.
 
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.
 
Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:
 
  • кузги таътил – 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
 
  • қишки таътил – 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
 
  • баҳорги таътил – 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
 
  • ёзги таътил – 1 июндан бошлаб 2 сентябргача.
 
Чораклар оралиғидаги таътиллар даврида нодавлат умумтаълим ташкилотининг педагог ходимлари томонидан машғулотларнинг инновацион технологияларга асосланган дастурларини ишлаб чиқиш, ўзлаштириши паст бўлган таълим олувчиларнинг билим савиясини таҳлил қилиш ва улар билан қўшимча ишлаш, уларга маслаҳатлар бериш, ота-оналар ва таълим олувчилар ўртасида умумий ўрта таълимнинг аҳамиятини тарғиб-ташвиқ қилиш мақсадида тадбирлар ташкил этиш, ўқувчилар учун шахсий ва тақвимий иш режалари тузиш каби ишлар амалга оширилади.
 
Уставнинг тўлиқ талқини билан бу ерда танишиш мумкин. 

Теглар:Нодавлат умумтаълим ташкилоти Вазир Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар