...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентлар рафиқалари билан Ўзбекистоннинг энг қадимий масжидига бордилар


16:19, 01.05.2018 Жамият
 7 275

Олий мартабали меҳмон Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида зардўзлик, заргарлик, гиламдўзлик, каштачилик, кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған, биринчи хонимлар Зироат Мирзиёева ва Эмина Эрдўған Бухорода.
 
Президентлар Мир Араб мадрасасида фаолият юритаётган ислом ўрта махсус билим юрти билан танишди. Ўзбекистондаги энг қадимий ва йирик жомеъ масжидларидан бири бўлган Масжиди Калонни ҳам зиёрат қилди.
 
Калон минораси ва масжиди XII ва XVI асрлар оралиғида бунёд этилган. Бу обидалар Мир Араб мадрасаси билан уйғунлашиб, гўзал ансамбль ҳосил қилган. Уларнинг меъморий ечими аждодларимиз маданияти ва санъатининг яққол ифодаси сифатида бугун ҳам барчани ҳайратга солиб келмоқда.
 
Олий мартабали меҳмон Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида зардўзлик, заргарлик, гиламдўзлик, каштачилик, кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.
 
Сайилгоҳ кўчаси, Тоқи заргарон мажмуасида намойиш этилаётган маҳсулотлар, бозор ва расталар Бухоронинг қадимий ҳунармандлик анъаналарини акс эттирди.
 
Тарихий ва меъморий обидалар, халқимизнинг миллий ҳунармандлиги туркиялик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған Бухоро Мир Араб мадрасаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар