...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент янги фармойишни имзолади


10:21, 02.03.2018 Жамият
 9 919

Божхона тизимини такомиллаштириш ва ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш жараёнидаги божхона тўловларини оптимизация қилиш бўйича Ишчи комиссия ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилди.
 
Фармойишда таъкидланишича, божхона-тарифини тартибга солишга қаратилган амалдаги тизим олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига етарли даражада жавоб бермайди, айниқса валюта сиёсатини либераллаштириш шароитларида бизнес юритишда тенг шароитлар яратилишини ва рақобатнинг асосий бозор тамойилларининг амалда қўлланилишини таъминлай олмайди.



Шу мақсадда божхона тизимини такомиллаштириш ва ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш жараёнидаги божхона тўловларини оптимизация қилиш бўйича Ишчи комиссия ташкил этилди.
 
Ишчи комиссияга 2018 йил 1 апрелга қадар божхона-тарифи тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, замонавий рақобатбардош ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шу жумладан ташқи савдо фаолиятини амалга оширишдаги божхона тўловларининг янги ставкаларини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини киритиш вазифаcи юклатилмоқда.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев фармойиш божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар