...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент хотин-қизлар масалаларига оид муҳим топшириқлар берди


21:49, 07.02.2018 Жамият
 4 704

Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар масалаларида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида топшириқлар берди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
  • Йиғилиш давомида Президент хотин-қизлар масалаларида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида қуйидаги топшириқларни берди:
 
  • Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг барча бўғинларидаги раҳбарлар фаолияти танқидий ўрганилиб, вазифасига нолойиқ кадрлар ўзгартирилади;
 
  • Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ва ногирон хотин-қизларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, улар билан якка тартибда ишлаш тизими жорий этилади;
 
  • “Оила” маркази ва Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилади;
 
  • Судлар томонидан қарор қабул қилинаётганда, биринчи навбатда, ажралишларнинг олдини олиш, мазкур жараёнда аёллар ва болалар манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларни уй-жой билан таъминлашга қаратилган чоралар кўриш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;
 
  • Жойлардаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органлари фаолияти танқидий ўрганилиб, уларга ўз вазифаси моҳиятини тушунадиган, адолатли, оилавий қадриятларимизни ҳурмат қиладиган, профессионал кадрлар тайинланади;
 
  • Ишлаш истаги бўлган хотин-қизларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, аёлларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади;
 
  • Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида иш олиб борилади;
 
  • Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, шунингдек, ўтган йили махсус рўйхатдан чиқарилган 2 минг 587 нафар диний оқим аъзоси бўлган аёлларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилади;
 
  • Хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ошириш, кам таъминланган оилаларга манзилли тиббий ёрдам кўрсатиш, республика скрининг ва репродуктив марказлари хизматларини янада ривожлантириш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилади.
 
Йиғилишда соҳада олиб борилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди. Истиқболдаги муҳим вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар топшириқлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар



Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар