...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент хотин-қизлар масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди


21:10, 07.02.2018 Жамият
 3 352

Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар масалаларига бағишланган йиғилишда мавжуд муаммоларни санб ўтди ва қилинган ижобий ишларга баҳо берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 7 февраль куни хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентиматбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Йиғилишда ўтган йиллар мобайнида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишда муайян ишлар амалга оширилгани таъкидланди.
 
Бироқ шу пайтгача хотин-қизлар манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича самарали механизм яратилмагани Президент томонидан танқид қилинди.
 
Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ва бошқа жамоат ташкилотлари йиллар мобайнида фақатгина турли тадбир ва йиғилишлар ўтказиш билан чекланиб, ижтимоий вазияти оғир оилалар, аёллар ва ёш қизларга чинакам ёрдам бериш бўйича самарали фаолият олиб бормагани таъкидланди.
 
Бунинг оқибатида жойларда кўплаб масалалар тўпланиб қолган, уларнинг ечими бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилмагани очиқ айтилди.
 
Ўтган 2017 йил мобайнида бу борада самарали ишлар қилингани таъкидланди. Хусусан:
 
  • жамоатчилик назорати гуруҳлари ташкил этилиб, хотин-қизлар ҳаётидаги муаммолар ўрганилди;
 
  • 2017 йил жами 5 миллиондан ортиқ хонадонга кириб борилиб, оилалар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди;
 
  • 22 мингта оилада ажрашиб кетишнинг олди олинди;
 
  • 36 минг фуқаро аёл ишга жойлаштирилди;
 
  • 14,5 минг фуқарога имтиёзли кредит олишда ёрдам берилди.
 
Йиғилишда таъкидланганидек, бу оилалар фаровонлигини таъминлашга қаратилган муҳим ишларнинг бир қисми холос. Ҳали бу борада амалга ошириш зарур бўлган қатор долзарб вазифалар турибди.
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар