...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ваъдасининг устидан чиқди: Эҳтиёжманд оилаларга уйлар берилиши бошланди


15:22, 29.07.2017 Жамият
 6 022

Имконияти чекланган фуқароларга имтиёзли кредит асосида уй-жойли бўлиш учун бошланғич бадал тўлови Президент номидан берилди.

Фарғона вилоятида уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган хотин-қизларга Ўзбекистон Президентининг совғаси – янгиланган намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уй-жойлар тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Бугунга қадар Фарғона вилояти бўйича уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган 38 фуқарога имтиёзли кредит асосида уй-жойли бўлиш учун бошланғич бадал тўлови Президент номидан берилди.
 
Чўлпоной Сойназарова Фарғона туманидаги “Гулшан” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Ўзи I, турмуш ўртоғи II гуруҳ ногирони. Икки фарзандли бу оила бир ҳовлида 4 хўжалик билан истиқомат қилаётган эди. Бу оилага Президент номидан Миндонобод массивидаги 2 сотихдан иборат уч хонали уй берилди.
 
Маълум қилинишича, хонадонлар яшаш учун тайёр бўлиб, уларда газ плитаси, ошхона мебели, иситиш мосламалари мавжуд.
 
Халқ қабулхоналари томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллар давомида хотин-қизлар, айниқса, меҳнатга лаёқати чекланган аёлларга кўрсатиладиган ижтимоий кўмакни янада кучайтириш долзарб вазифа бщлиб турган аён бўлди. Республикада шундай тоифадаги аёллар рўйхати шакллантирилиб, имтиёзли уйлар учун бошланғич бадал пули сифатида жами 4 миллиард 210 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди. Жорий йилда 385 нафар меҳнатга лаёқатсиз фуқаро замонавий уй-жойга эга бўлади. 

Теглар:Президент совғаси Замонавий уй-жойлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар