...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига қандай шарт қўйди?


10:31, 23.02.2018 Жамият
 2 284

2017 йилда Ўзбекистонга қарийб 2 миллион 700 минг турист ташриф буюрган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кеча, 22 февраль куни хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йиғилишда маълум йилинишича, 2017 йилда Ўзбекистонга қарийб 2 миллион 700 минг турист ташриф буюрган. Бу кўрсаткич сифат жиҳатидан таҳлил қилинганда, сайёҳларнинг асосий қисми қариндошларини кўриш, даволаниш, ўқиш ёки тижорат каби мақсадларда келаётганлар кўпчиликни ташкил этиши аниқланган.
 
Буларни инобатга олган ҳолда давлат раҳбари томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, туризмнинг барча истиқболли йўналишларида сайёҳлар сонини кўпайтириш, туризм хизматлари реал экспортини 5 йил ичида камида икки баробар ошириш вазифаси қўйилди.
 
Маълумот учун, ўтган даврда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг минтақавий тузилмалари штат бирликлари оширилди. Ҳудудларда туризм департаментлари ва бошқармалари, ҳоким ўринбосарлари лавозимлари ташкил этилди. 

Теглар:Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар