...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент топшириғи билан 23 ёшли йигит Халқ таълими вазирига ўринбосар бўлди


17:14, 02.07.2017 Жамият
 38 824

Президент тажриба тариқасида Алишер Саъдуллаевни вазирнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлади.

Шу вақтгача Тошкент шаҳридаги “Result” ўқув маркази раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди.
 
Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (собиқ “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати)нинг IV Қурултойида сўз олиб, ёшларга тил ўргатиш истиқболлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз таклифларини етказган эди. Президент тажриба тариқасида мажлиснинг ўзида Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган.
 
Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган.
 
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган. Aлишер Навоий номидаги миллий кутубхона қошидаги “YES” клубида 2014-2015 йиллар оралиғида етакчилик қилган.
 
Кеча, 1 июль куни Алишер Саъдуллаев янги муовун сифатида вазирлик ходимларига таништирилган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазири 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар