Мусобақада видеотакрорлар технологиясидан ҳам кенг қамровда фойдаланилмоқда.
Шунингдек, мусобақада видеотакрорлар технологиясидан ҳам фаол тарзда фойдаланилмоқда.
Эндиликда Конфедерациялар кубоги финал учрашувида яна бир янги технология синовдан ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 2 июль куни “Матч ТВ” телеканали хабар берди.
Маълум бўлишича, ФИФА жамоа мураббийлари ва шифокорларига махсус дастурда ишлайдиган планшетни тақдим этади.
Мураббий ва шифокорлар ушбу планшетда пайдо бўладиган маълумотлар орқали футболчиларнинг майдондаги статистикаси ва соғлигидан хабардор бўлиб туришади.
Эслатиб ўтамиз, Конфедерациялар кубоги финали бугун Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади. Финалда Чили – Германия терма жамоалари майдонга тушади.