...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Тожикистон Бош вазири ва хорижлик инвесторларга мукофотларни топширди


13:39, 31.08.2018 Жамият
 2 655

31 август куни мамлакатимиз тарихида биринчи марта чет элликларга Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 август куни Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган хорижлик ишбилармонлар, Тожикистоннинг бир гуруҳ давлат ва жамоат арбобларига давлат мукофотларини топширди.
 
31 август куни мамлакатимиз тарихида биринчи марта чет элликларга  Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.


 
“Бугун кўпмиллатли халқимиз Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигини кенг нишонламоқда. Ушбу шонли тарихий санани биз билан биргаликда мамлакатимизнинг чет эллардаги кўп сонли дўстлари ва шериклари – давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, йирик хорижий компаниялар ва молия институтлари вакиллари байрам қилаётгани бизни қувонтиради”, деган Президент Мирзиёев.
 
Ўзбекистон раҳбари қўшни мамлакатлар ва жаҳоннинг ривожланган давлатлари билан олиб борилаётган ҳамкорлик, мустаҳкамланаётган муносабатларга ҳам тўхталган.
 
“Биз шерикларимизнинг Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга, йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, ижтимоий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган катта ҳиссасини юксак қадрлаймиз”, дейди давлат раҳбари.
 
Президент Шавкат Мирзиёев таниқли ҳамюртимиз, Россиянинг “USM Holding” акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усмановга “Эл-юрт ҳурмати” ордени, Россиянинг “ЛУКОЙЛ” очиқ акциядорлик жамияти президенти Вагит Алекперов ҳамда Германиянинг “КНАУФ” корхоналари гуруҳи иштирокчилари Кенгаши аъзоси Николаус Кнауфга “Дўстлик” орденларини топширди.








 
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода, ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинга “Фидокорона хизматлари учун” орденлари топширилди. Ўзбекистон билан Тожикистон халқлари ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган маданият, фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларига фармонга мувофиқ орден ва фахрий унвонлар берилди.




 
“Бундай маросим мамлакатимиз тарихида биринчи марта ўтказилди. Ўйлайманки, ҳамжиҳатлигимиз, бағрикенглигимиз ифодаси бўлган бу тадбир анъанага айланиб қолади. Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз бундан буён ҳам ривожланиб, самимий дўстлигимиз ва ўзаро англашувимиз халқимиз фаровонлигига хизмат қилади”, дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.
 
Мукофотланганлар юксак эътибор, хорижлик инвесторларни қўллаб-қувватлаётгани учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар