...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Кетма-кет учинчи боксчимиз ҳам финалга йўлланма олди, навбат Ҳасанбойга


13:32, 31.08.2018 Спорт
 2 139

Бироздан сўнг Ҳасанбой Дўстматов рингга кўтарилади.

Бугун Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг ўн учинчи кунида ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси ярим финал босқичида жанг ўтказяпти.
 
69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобоусмон Ботуров ярим финал босқичида таиландлик рақиби Сайлом Ардега қарши жанг қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет финалга йўлланма олган учинчи боксчига айланди.










 
Аввалроқ Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасуловлар мусобақа финалига йўлланма олган эди.
 
Бугун яна ушбу боксчиларимиз жангларини ўтказадилар.
 
16:00. 49 кг. Ҳасанбой Дўстматов – Ву Жонглин (Хитой)
16:45. 56 кг. Миразизбек Мирзахалилов – Сунан Аморагам (Индонезия)
17:00. 64 кг. Иқболжон Холдоров – Дайсуке Нариматсу (Япония)
17:45. 75 кг. Исроил Мадримов – Фелих Марсьял (Филиппин).

Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Бобоусмон Ботуров Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!