...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент тиббиётчи олимни мукофотлади


15:18, 28.07.2017 Жамият
 2 323

Анис Лютфуллаевич Аляви “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан тақдирланди.

Бугун Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига кўра, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа илмий раҳбари Анис Лютфуллаевич Аляви “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан тақдирланди.
 
Анис Алявига ушбу увон Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, юртда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, соҳага оид ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг жорий этиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тақдим этилди. 
 
Анис Аляви — таниқли фан арбоби, терапевт, кардиолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон терапевтлар ассоциациясининг раиси. У юқори малакали клиницист, иқтидорли олим, истеъдодли педагог ва моҳир ташкилотчи сифатида терапия ва кардиология соҳасининг Ўзбекистондаги ривожи учун муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг раҳбарлигида 22 нафар фан доктори, 52 нафар фан номзоди етишиб чиққан.
 
Профессор А.Аляви Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бўлим ходимлари билан биргаликда ўткир миокард инфарктини ташҳислаш, даволаш йўлларини такомиллаштириш бўйича коронароангиография ва агиопластика усулларини кенг йўлга қўйган, деб хабар беради Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Теглар:Унвон Тиббиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар