...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент темирйўлчилардан бир гуруҳини мукофотлади


18:27, 04.08.2017 Жамият
 2 649

Жорий илк илк бор, 6 август куни нишонланаётган айём олдидан Президент “Бир гуруҳ темир йўл соҳаси ходимларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 август кунни “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Жорий илк илк бор, 6 август куни нишонланаётган айём олдидан Президент “Мамлакатимиз темир йўл соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони
 
Мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, тармоқни замон талаблари асосида ривожлантириш, минтақа ва жаҳон миқёсида муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, республикамизда темир йўл транспорти коммуникацияларининг мустақил, ягона ва яхлит тизимини яратиш, халқаро стандарт ва талабларга мос янги темир йўлларни барпо этиш, тармоқнинг барқарор ва самарали ишлашини таъминлаш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин: 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими”
 
Халмурат Исмаилов – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Тоштемирйўллойиҳа” масъулияти чекланган жамияти директори, Тошкент шаҳри
 
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан
 
Абсахат Бозорович Шайманов - “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Термиз темир йўл масофаси йўл таъмирловчиси, Сурхондарё вилояти
 
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
 
Нусратилло Саъдуллаевич Абдуллаев – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси бош директори
 
Тошкуват Шодиярович Рабимов – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Самарқанд темир йўл масофаси кўприк устаси, Самарқанд вилояти
 
Хуснутдин Нуриддинович Хасилов– “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бош менежери – бош муҳандиси
 
Виктор Робертович Цой – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “406-ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж поезди” унитар корхонаси бошлиғи
 
“Дўстлик” ордени билан
 
Элмира Шавкатовна Сагдуллаева – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамияти етакчи муҳандис-технологи, Тошкент шаҳри
 
Али Султонович Холмаматов– “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Қарши электр таъминоти корхонаси электромеханиги, Қашқадарё вилояти
 
“Шуҳрат” медали билан
 
Полат Бегдуллаевич  Ганиев – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Қўнғирот локомотив депоси тепловоз машинисти, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Рустам Бекназарович Рустамов – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Бухоро алоқа ва ишорат масофаси участка бошлиғи, Бухоро вилояти
 
Маруф Мирзахмедович Эгамов – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Қўқон вагон депоси вагон йиғув цехи бригада бошлиғи, Фарғона вилояти
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                        
Шавкат Мирзиёев

Теглар:Темирйўлчилар Ўзбекистон темир йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар