...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент руҳий касалликлар шифохонасини текширди


18:00, 15.06.2018 Жамият
 5 795

“Бу йўналишда ҳам ишлар бошланди. Бинолар қурилди. Энди илм керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили 26 июнда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида бўлиб, биноларни қуриш ва таъмирлаш, беморларнинг шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган эди.
 
Давлат раҳбари бугун, 15 июнь куни бу ерга яна келиб, бажарилган ишларни кўздан кечирди.
 
Клиникада 4 янги бино фойдаланишга топширилган, қолганлари реконструкция қилиниб, капитал таъмирланган. Тоза ва шинам палаталар, беморлар билан индивидуал ишлаш учун хоналар ташкил этилган, замонавий ташхис ускуналари ўрнатилган.
 
“Бу йўналишда ҳам ишлар бошланди. Бинолар қурилди. Энди илм керак”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Мазкур янги клиникани республиканинг шу ихтисосликдаги шифохоналари учун таянч муассасага айлантириш, руҳий касалликларнинг олдини олиш ва бошланғич босқичдаёқ даволаш амалиётини ривожлантириш, бу борада чет элдаги илмий-тиббий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, руҳшунос мутахассислар тайёрлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.





Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар