Президент “Забивака” узатган тўпни яна қайтиб ўзига қайтарди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига кўра, иштирок этди.
Давлат раҳбари “Внуково-2” халқаро аэропортида футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди. Президент қаршисига жаҳон чемпионатининг рамзи – бўри “Забивака” чиқди. Эътиборлиси, “Забивака” Ўзбекистон Президентини ўзи билан футбол ўйнашга чорлади. Мирзиёев эса бу вазиятда “Забивака” узатган тўпни унинг ўзига қайтарди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев “Мундиал”нинг расмий тўпига дастхат қўйди. Ўғли Миралишер ҳамда набираси Миромон билан бўри “Забивака” ёнида суратга тушди.
Президент очилиш маросимида иштирок этиб, шу куннинг ўзида Тошкентга қайтиб келди.