Гарчи ушбу кунни нишонлаш тўғрисидаги қонун энди қабул қилинган бўлсада, “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” жорий йилнинг 13 август куни нишонланган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 21 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 6 октябрда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган
Қонунга кўра, август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Президент 7 август куни “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонни ҳам имзоган эди. Гарчи ушбу кунни нишонлаш тўғрисидаги қонун энди қабул қилинган бўлсада, “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” жорий йилнинг 13 август куни нишонланган эди. Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев соҳа ходимларига табрик йўллаб, улардан бир гуруҳини мукофотлаганди.