...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда илк бор қурувчилар байрами нишонланди


12:23, 11.08.2017 Жамият
 2 531

Қурувчилар куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройида соҳа ходимларига аталган байрам тантанаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, жорий йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни”, деб эълон қилинди. Бу йил мазкур айём 13 август санасига тўғри келмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройида соҳа ходимларига аталган байрам тантанаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Тадбирга уста бинокорлар, меъмор ва лойиҳачилар, пудратчи ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари, соҳа илғорлари таклиф этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қурилиш соҳаси ходимларига йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
 
Тадбирда Президентнинг шу йил 10 августдаги “Мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, бир гуруҳ соҳа вакиллари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.
 
Тадбирда таниқли санъаткорлар ижросида концерт намойиш этилди.

Теглар:Қурилиш соҳаси ходимлари куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар