...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Ўш шаҳар мэри Андижонда, КХДР аҳолиси қочмоқда, Хитойда йирик автоҳалокат юз берди


09:55, 11.08.2017 Олам
 4 284

Ядро уруши хавфи сабаб КХДРдан аҳолининг оммавий қочиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вонни қабул қилди.
 
2017 йилнинг 11-13 август кунлари Тошкент шаҳрида халқаро ташкилот ташаббуси билан Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун биринчи Осиё минтақаси мусобақаси бўлиб ўтади.
 
2. Хитойнинг Шенси провинциясида пайшанба куни кечқурун йирик магистраль йўлида содир бўлган транспорт ҳодисаси оқибатида 13 киши жароҳатланиб, 36 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилмоқда. Бахтсиз ҳодиса Пекин-Кунмин шоссесидаги тоннелда автобуснинг деворга урилиши натижасида содир бўлган.
 
3. КХДРдан аҳолининг омавий қочиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда. Бунга сабаб, ядро уруши хавфи туфайли аҳоли ўртасида саросиманинг пайдо бўлганидир. Жумладан, Жанубий Кореяга денгиз орқали сузиб ўтишга ҳаракат қилган одамлар ҳарбийлар томонидан қутқарилган.
 
4. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни”, деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Тошкентда тантанали тадбир бўлиб, бир гуруҳ соҳа вакиллари фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.
 
5. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги анъанавий ҳамкорлик доирасида 2017 йилнинг 10 август куни Ўш шаҳар мэри раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистоннинг “Дўстлик” чегара божхона масканида кутиб олинди. Меҳмонлар дастлаб Хўжаобод туманида яқинда фойдаланишга топширилган “Тошкент вино комбинати” акциядорлик жамияти, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва “Навигул” қўшма корхонаси ҳамкорлигидаги “Fruit industries” корхонасида бўлдилар.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:КХДР Андижон Ўш Қурувчилар Таэквондо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!