Жорий йил охирига қадар республика ҳудудини банкоматлар билан таъминлаш жараёни жадал суръатларда амалга оширилиши таъкидланган эди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига кўра, 1 мартдан бошлаб чакана савдо ва пулли хизматларни кўрсатиш соҳасида терминаллар билан таъминланмаган тадбиркорлик субъектларига фаолият олиб бориш тақиқланди. Бироқ, сир эмаски, бу талаб деҳқон бозорларига эмас, балки буюм бозорларидаги дўконлар, савдо шохобчалари, бекатлардаги Paynet шохобчалари, қаҳвахоналар, сартарошхоналар ва шу кабиларга тааллуқли.
Яна бир масала. Жорий йилнинг 21 апрел куни пойтахтимиздаги "Медиа Холл"да бўлиб ўтган анжуманда Марказий банк вакили жорий йил охирига қадар республика ҳудудида банкоматлар, пластик карталар ва бошқа қурилмаларни олиб келиш режага киритилгани ва таъминлаш жараёни жадал суръатларда амалга оширилиши таъкидланган эди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратни кўриб, наҳот банкомат бўйича тадбирларнинг илк қадами қўйилган бўлса, деб қувондик. Олой бозоридан ўрин олган банкомат пластик карточкадаги пулни нақд қилиб олиш имконини берса, ажаб эмас. Бу қанчалик ҳақиқат эканлигини тез орада билиб оламиз.