...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Қорақалпоғистон жамоатчилиги билан учрашди


09:55, 16.12.2017 Жамият
 2 023

Йиғилишда ҳудуд иқтисодиётини равнақ топтиришни янги босқичга кўтариш, инфратузилмани ривожлантириш алоҳида эътибор қаратилди.

Аввалроқ, кеча, 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюргани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини Чимбой туманидаги 8-сонли мактабгача таълим муассасасидан бошлаган эди.
 
Шундан сўнг, Давлат раҳбари Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг Чимбой туманидаги академик лицейига ҳам ташриф буюрди.
 
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Чимбой тумани фаоллари, зиёлилари билан учрашди. Учрашувда бугун дунёда рўй бераётган ўзгаришлар, аҳолини қийнаётган масалалар, таълим, тиббиёт тизимини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
 
Давлат раҳбари, Тахиатош туманига ҳам ташриф буюрди.
 
Бу ерда Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этиладиган кичик саноат зоналари, 2018-2019 йилларда ҳудуд саноатини ривожлантириш дастури, самарасиз фойдаланилаётган объектлар негизида янги корхоналар ташкил этиш лойиҳалари, Оролбўйи аҳолиси турмуш даражасини яхшилашга қаратилган режалар намойиш этилди.
 
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон саноатини янги босқичга кўтариш, қўшича қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мева-сабзавот ва қизилмия экспортини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
 
Мамлакат саноати учун жуда зарур бўлган металл маъданига эга Тебинбулоқ конини ўзлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида ҳам бўлди.
 
Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида ҳам бўлди. Бу ерда давлат раҳбарига зотдор отларни парваришлаш, наслли қорамоллар, туяларни боқиш, кўпайтириш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
 
Бундан ташқари, логистика маркази ҳудудида бунёд этилиши кўзда тутилган истиқболли лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, замонавий иссиқхоналар, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, парраданчилик ва балиқчиликни ривожлантириш борасидаги ишларга тўхталинди.
 
Шавкат Мирзиёев ташриф давомида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида мутасаддилар, тадбиркорлар, фаоллар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти хабарига кўра, йиғилишда ҳудуд иқтисодиётини равнақ топтиришни янги босқичга кўтариш, инфратузилмани ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш даражасини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгес Йиғилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар