...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қоракўлчилик бўйича институт ва жамғарма ташкил этиш юзасидан топшириқ берди


16:35, 16.02.2018 Жамият
 2 663

Шавкат Мирзиёев қоракўлчиликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Хабарингиз бор, бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
 
Бухоро туманида вилоятда амалга ошириладиган иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Чорвачилик, паррандачилик, ипакчилик, эчкичилик, асалчилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш, пахта майдонларини қисқартириш ва мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган режалар ҳақида Президентга маълумот берилди.


 
Шавкат Мирзиёев қоракўлчиликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Бухоро қоракўлчиликнинг асл ватани экани, маҳаллий аҳоли илгаридан бундай маҳсулотларни бутун дунёга сотиб, катта даромад топганини қайд этди. Бу соҳада йўқолиб бораётган наслчилик ва тажрибани қайта тиклаш, чўпон ва тикувчи ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Қоракўлчилик бўйича институт ва жамғарма, Бухорода завод ташкил этиш юзасидани топшириқлар берди.

Теглар:Бухоро Қоракўл Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар