...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарорига асосан, Ўзбекистон Бош вазирига янги вазифалар юклатилди


15:25, 13.06.2017 Жамият
 9 950

Янги қарорга кўра, айрим Бош вазир ўринбосари лавозимлари тугатилди, ўрнига янгилари жорий қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 12 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасига бир қатор ўзгартишлар киритиш ҳақида қарорни имзолади.
 
Мазкур қарорга кўра, ўзгартишлар иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ҳамда ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
 
Қайд этилишича, Бош вазирнинг ўринбосари – Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси ва Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш Йиғма ахборот-таҳлил департаменти раҳбари лавозими тугатилди.
 
Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартишлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозими таъсис этилди.
 
Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари – Экология, атроф-муҳит муҳофазаси, жисмоний маданият ва спорт масалалари бўйича комплекс раҳбари ўринбосари лавозими бекор қилинди.
 
Бош вазир ўринбосари – "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси – Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозими ўрнига (Улуғбек Убайдуллаевич Рўзиқулов) бош вазир ўринбосари – "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси – Ташқи иқтисодий фаолиятни, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари таъсис этилган.
 
Вазирлар Маҳкамасида тўртта ахборот-таҳлил департаменти тугатилди:
 
Таълим ва фан масалалари Ахборот-таҳлил департаменти (АТД);
- Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари Ахборот-таҳлил департаменти;
 
- Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари Ахборот-таҳлил департаменти;
 
- Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси.
 
Ҳукумат тузилмасида улар ўрнига қуйидаги ахборот-таҳлилий департаментлар ташкил этилган:
 
- Таълим, фан ва ёшлар сиёсати масалалари Ахборот-таҳлил департаменти;
 
- Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар Ахборот-таҳлил департаменти;
 
- Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартишлар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари Йиғма Ахборот-таҳлил департаменти;
 
- Инвестицион дастурларни амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этишни шакллантириш ва мониторинги масалалари Ахборот-таҳлил департаменти;
 
- Ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт соҳалари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш Ахборот-таҳлил департаменти;
 
- Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси.
 
Шунингдек, Бош вазирга Таълим, фан ва ёшлар сиёсати, Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар ҳамда Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний маданият ва спорт Ахборот-таҳлил департаментига раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Бош вазир Ўзбекистон ҳукумати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

$
17:24 13.06.2017

хамма нарсани тугатди узбекистонни хам тугатмаса булди эди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар