...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкалик ўсмирнинг юраги муваффақиятли равишда кўчирилди


15:05, 13.06.2017 Олам
 2 636

Операциядан қарийб 1 ҳафта ўтгач, Амари ўзини яхши ҳис қила бошлади ва ҳатто, рақсга тушди. Унинг рақси акс этган видеолавҳа тарқалишга ҳам улгурди.

Американинг Мэриленд штатида 15 ёшли ўсмир бола юрак кўчириб ўтказиш бўйича операцияни бошдан кечирди. Амари Холл юрак етишмовчилиги хасталиги, яъни гипоплазия синдроми билан дунёга келган эди. 2 ёшидан буён 3 марта юрак соҳасида жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
 
“13 йил давомида олиб борилган даволаниш ва операция жараёни сабаб унинг болалаги ҳам деярли бўлмаган”, дейди Амарининг онаси. Ўтган йилнинг охирида Амари Холл шифохонага ётқизилди.
 
Бемор бола донор юрак топилишини кутиб, 3 ой шифохонада ётди. Баҳор мавсуми бошланишидан аввал шифокорлар орган топилганини айтишди, аммо текширувлардан сўнг, юрак Амарига мос келмаслиги аниқланди. Умидсизликка тушиб қолган ота-она ва ўсмир боланинг аҳволи бироз ёмонлашди. Орадан кўп вақт ўтмай, беморга тўғри келадиган орган топилди ва юрак кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли тарзда амалга оширилди.
 
Операциядан қарийб 1 ҳафта ўтгач, Амари ўзини яхши ҳис қила бошлади ва ҳатто, рақсга тушди. Унинг рақси акс этган видеолавҳа тарқалишга ҳам улгурди.
 
Шифокорлар ўсмир куз фаслидан одатий ҳаёт тарзига қайтиши мумкинлинлигини айтишмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Юрак кўчириб ўтказиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!