...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарори билан янги кўкрак нишони таъсис этилди


17:22, 27.06.2018 Жамият
 3 355

Кўкрак нишони Ўзбекистонда соҳанинг энг яхши мутахассисларини тақдирлаш учун таъсис этилган.

Президент қарорига мувофиқ “Илғор фермер” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Илғор фермер” кўкрак нишони билан соҳада салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган, моддий-техник базаси мустаҳкам, тажрибали ва илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари тақдирланадилар.
 
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан ҳамкорликда туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан  шакллантирилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Кўкрак нишони Президент қарори фермер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар