...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукумат қарори: Мактабгача таълим соҳасида тадбиркорларга имтиёзли кредит ажратилади


16:31, 27.06.2018 Жамият
 4 034

Қарорга кўра, имтиёзли кредит олишнинг ўз шарти мавжуд.

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан 2018 йил 5 апрелга қадар нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш мақсадида бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини бепул асосда олган тадбиркорлар билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузишга рухсат берилди.
 
Ўзбекистон Республикасини Ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига 2018 йил 28 июнгача бўлган муддатда тадбиркорларга 15 йил муддатга фоизсиз асосда, шу жумладан, уч йиллик имтиёзли давр билан имтиёзли кредит бериш учун кредит линиялари очиш тўғрисида битимлар тузиш вазифаси юкланди.
 
Бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини бепул асосда олган давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузмаган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳукумат қарори Мактабгача таълим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар