...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарори билан миришкорлар меҳнати эътироф этиладиган бўлди


17:53, 27.06.2018 Жамият
 2 756

Соҳада салмоқли ишлар амалга оширган инсонлар ушбу кўкрак нишонига муносиб кўрилади.

Аввалроқ, Президент қарори билан “Илғор фермер” кўкрак нишони таъсис этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент қарорига мувофиқ “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони билан экин майдонлари унумдорлигини ошириш борасида салмоқли ишларни амалга ошираётган деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, аъзолари, миришкор деҳқонлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари тақдирланадилар.
 
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан  шакллантирилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент қарори Кўкрак нишони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар