...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарори билан “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси кенгайтирилади


19:03, 07.06.2018 Жамият
 2 405

Навоий ЭИИЗ 2008 йил Президент қарори билан ташкил этилган.

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
 
Қарорга кўра:
  • 81 гектардан ортиқ фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудига киритилади;
  • 38 гектардан ортиқ фойдаланилмаётган майдонда жойлашган давлат мулки объектлари негизида Навоий вилоятида кичик саноат зоналари ташкил этилади.
Кичик саноат зоналари (КЗС) ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади ва бунда ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.
 
Маълумот ўрнида, Навоий ЭИИЗ 2008 йил Президент қарори билан ташкил этилган. Умумий майдони 564 гектар. Бугунги кунда у ерда 15 та корхона ишлаяпти. Ҳозирда хорижий компаниялар билан ҳамкорликда яна 10 га яқин корхона очиш режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар