...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода 600 минг сўм пора билан қўлга тушган боғча мудираси 5 йилга озодликдан маҳрум этилди


18:33, 07.06.2018 Жамият
 11 497

Бухоро шаҳридаги 81-сонли МТМ мудираси лавозимида ишлаган Шоира Атаева судда айбига иқрор бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида Бухоро шаҳридаги 81-сонли МТМ мудираси Ш.Атаевага нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинланди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрининг Бухоро вилояти жиноят судидаги манбаси хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, судланувчи Шоира Атаева Бухоро шаҳридаги 81-сонли МТМ мудираси лавозимида ишлаган ва ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда пора олиш жиноятини содир этган.
 
Аниқроғи, у 2018 йилнинг 9 апрель куни соат 10:00 ларда ўз хизмат хонасида фуқаро Д.Рўзиевадан икки нафар вояга етмаган болаларни мактабгача таълим муассасасига қабул қилиши эвазига тамагирлик йўли билан 600000 сўм пулларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
 
Айбига иқрор бўлган судланувчига қилмишидан пушаймонлиги, аёл киши эканлиги, оилавий аҳволини инобатга олган ҳолда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил муддатга қамоқ жазоси тайинланди.
 
Шунингдек судланувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 72-моддасини қўллаган ҳолда 2 йил синов муддати тайинланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бухоро жиноят пора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар