...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонасига борди


18:32, 12.04.2017 Жамият
 2 660

Шу ерда Чилонзор туманида амалга ошириладиган иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги “Roison Home White Goods” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Чилонзор туманидаги собиқ “Алгоритм” заводи ҳудудида ташкил этилган “Roison Home White Goods” қўшма корхонасининг умумий ер майдони қарийб 23 гектар, бино ва иншоотлар майдони 9,7 гектар. Ҳозир бу ерда 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти маиший техникалар, тўқимачилик ва кимё саноати маҳсулотлари, мебель, қоғоз буюмлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, металлни қайта ишлаш билан шуғулланмоқда. Ушбу корхоналарда мингдан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда.
 
Шу ерда Чилонзор туманида амалга ошириладиган иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Бобур Жалолов
 
Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳитидан самарали фойдаланиб, маҳсулотлар сифатини ошириш, экспорт фаолиятини янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Мутасадди раҳбарларга тадбиркорлик фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, инвестиция жалб қилиш ва кредитлар ажратиш, экспортни рағбатлантириш каби долзарб йўналишлар бўйича тегишли топшириқлар берди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Чилонзор Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар