...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент маслаҳатчиси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ректор бўлди


09:21, 02.08.2018 Жамият
 3 709

Абдужаббор Абдувоҳидов турли вақтларда бир нечта ОТМларида ректорлик қилган.

Куни кеча Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган Абдувоҳидов Абдужаббор Абдусатторовичга Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори вазифасини бажариш юкланди.
 
Абдужаббор Абдувоҳидов бунгача жорий йил февраль ойидан Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Вазир ўринбосари бўлиши билан бирга муассаса қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори ҳам бўлган.
 
Маълумот учун, Абдужаббор Абдувоҳидов 2002-2011 йилларда Тошкент Вестминистер университети, 2011-2012 Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат бошқарув академиясида ректор лавозимида ишлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абдужаббор Абдуваҳитов тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар