Эътиборингизга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фаолиятига бағишланган “Эъзоз” номли ҳужжатли фильмни тақдим этамиз.
Ишонч – бу инсон ҳаётидаги энг муқаддас тушунча. Ўзбек халқи эртасига аллақачон ишончини йўқотган эди. У учун умрнинг мазмуни, ҳаётнинг ҳақиқати ҳам ўша музлаб ётган пахта чаноқларида беркинган эди, гўё. Ўзбекистон энг йирик пахта плантациясига айлантирилди. Оддий аҳоли ўз томорқаси бугунгидек райҳону жамбил эмас, пахта экди. Эвазига ёғни ҳам, шакарни ҳам навбатда туриб олишга маҳкум этилди. Бу шунчаки чўпчак эмас, халқимиз ўз бошидан кечирган мудҳиш ҳақиқат.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси томонидан ишланган “Эъзоз” номли фильмда халқимиз бошидан кечирган кунлар, оғир турмуш тарзи, Мустақилликка эришишга бўлган ҳаракат, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мардонавор фаолияти ҳақида сўз боради.